Ҳужжатлар тендерининг ишлаш тартиби
Ҳужжатлар тендери мижозларга бир ариза орқали бир қанча адвокатларнинг таклифлари орасидан ўзига керакли таклифни танлаб олиш имкониятини беради. Ҳужжат буюртма ҳуқуқ соҳасидаги мутахассис томонидан ҳуқуқий хусусиятдаги шартномалар, аризалар, шикоятлар ва бошқа ҳужжатларни тузишни назарда тутади.
Мазкур хизмат қуйидаги кетма-кетликда ишлайди:
- Ариза - Мижоз томонидан yuridik.uz сайтида керакли ҳужжат тўғрисида буюртма қолдирилади;
- Таклифлар - Адвокатлар томонидан буюртмани тайёрлаш бўйича нарх ва вақт кўрсатилган ҳолатда таклифлар берилади;
- Ғолибни танлаш & Тўлов - Мижоз таклифлар орасидан бирини танлаб, тўловни амалга оширади. Тўлов амалга ошгач иш жараёни бошланади.
- Иш жараёни - Тўловдан сўнг буюртма саҳифасида ғолиб адвокат ва мижоз ўртасида суҳбатлашиш учун махсус мулоқот ойнаси очилади. У ерда ишни бажариш юзасидан ўзаро суҳбат қилиниб, керакли маълумотлар алмашилади.
- Ишни якунлаш - Адвокат буюртмада кўрсатилган ҳужжатни мижозгa етказгач, буюртмани ёпади.
Энди 1 та буюртмага хизмат кўрсатиш тартибини кетма-кетликда кўриб чиқамиз.
Сайтга келиб тушган янги буюртмаларни https://yuridik.uz/documents/tender саҳифаси ўрқали кўришингиз мумкин. Саҳифага "Хизматлар => Ҳужжатга буюртмалар" менюси орқали ўтилади.
Ушбу саҳифада барча буюртмалар, жумладан ўзингиз аввал хизмат кўрсатган буюртмаларни ҳам кўришингиз мумкин. 1 дона буюртма қуйидаги кўринишда бўлади:
- Ушбу буюртма учун мижоз таклиф этаётган нарх бўлиб, буюртманинг якуний нархини англатмайди.
- Буюртманинг ҳолати, мазкур ҳолатда буюртма «янги» ҳолатида бўлиб, таклифларга очиқ.
- Буюртма (ҳужжат)нинг умумий номи. Ҳужжат номига босиб, буюртманинг саҳифасига ўтилади.
- Буюртма яратилган сана.
- Буюртманинг тартиб рақами. Тартиб рақамдан шу буюртмага осон бориш учун фойдаланиш мумкин. Масалан, шу буюртманинг ҳаволаси қуйидаги кўринишда: https://yuridik.uz/D000026.
- Буюртмага ҳозирга қадар берилган таклифлар сони.
- Ҳужжат тили. Бу буюртма қайси тилда тайёрланиши лозимлигини кўрсатади.
- Буюртмачи (мижоз) жойлашган ҳудуд. Буюртмалар кўп бўлганда мижоз сизга бошқа масалаларда ҳам мурожаат қилиши эҳтимоллигини ҳисобга олиб ўзингизга яқин ҳудудлардаги буюртмаларга эътибор қараташингиз мумкин.
- Буюртманинг мазмуни. Агар буюртма мазмуни узун бўлса бу ерда қисқартирилган шаклда кўринади.
Буюртмага таклиф юбориш учун буюртма (ҳужжат номи) устига босиб, ҳужжат саҳифасида ўтилади. Қуйидаги кўринишдаги ойна ҳосил бўлади:
Агар буюртма учун мижоз томонидан ғолиб танланмаган бўлса "Таклиф юбориш" тугмаси фаол ҳолатда бўлади.
"Таклиф юбориш" тугмаси босилганда қуйидаги ойна ҳосил бўлади:
- Нарх. Агар мижоз таклиф этаётган нарх маъқул бўлмаса бошқа нарх киритилиши мумкин, бунинг учун беглилашни олиб ташлаш керак.
- Муддат. Шу буюртмани қайси вақтгача тайёрлаб берилиши кўрсатилади.
- Изоҳ. Адвокатнинг таклифи бўйича қўшимча изоҳи
- "Фойдаланиш шартномаси" (Оммавий оферта)га розиликни тасдиқлаш
- 4-банд белгилангач, "Таклиф юбориш" тугмаси фаоллашади.
Таклиф юборилгач мижоз келиб тушган таклифларни кўриб чиқиб орасидан биттасини танлайди. Мижознинг танловига мос равишда қуйидаги кўринишдаги билдиришномалардан бири келади:
- Таклиф рад этилди. Бу буюртма учун бошқа адвокатнинг таклифи ғолиб бўлганини англатади.
- Мижоз сизнинг таклифингинзи қабул қилди ҳамда тўловни амалга оширди. Буюртмани тайёрлашни бошлаш мумкин
- Мижоз сизнинг таклифингинзи қабул қилди, аммо ҳали тўлов амалга оширилгани йўқ. Тўлов амалга оширилганда 2-бандда кўрсатилган шаклдаги янги билдиришнома келади
Буюртма билан қандай ишланади?
Мижоз тўловни амалга оширгач, буюртманинг ҳолати "Иш жараёнида"га ўзгаради ҳамда буюртма саҳифаси қуйидаги кўринишга келади:
Бу мижоз ва адвокат ўртасидаги мулоқот ойнаси бўлиб, бу ерда мижоздан керакли маълумотларни сўраш, тайёр файлларни юбориш мумкин.
- Хабар юбориш ойнаси
- Файлни бириктириш учун бу тугмадан фойдаланинг. Қулайлик учун ҳар иккала томон юборган файллар "Файллар" тугмаси орқали алоҳида кўрсатиладиган қилинган.
- Буюртмани мижозга етказганингиздан сўнг, "Ёпиш" тугмаси орқали буюртмани ёпинг.
ДИҚҚАТ! Ёпиш тугмасини босиш орқали ҳақиқатда буюртмани етказиб берганингизни тасдиқлайсиз. қасдан буюртма ёпилиб кетишини олдини олиш учун исмингизни киритишингиз сўралади.
- Буюртма учун тўловнинг 30% қисми платформа тўлови сифатида олиб қолинади, 70% қисми ишни бажарган адвокатнинг Yuridik.uzдаги ҳисобига ўтказилади.
- Буюртма ёпилгач, тўлов ҳолати 5 кун давомида "Кутилмоқда" мақомида туради. Ушбу муддат юридик.уз томонидан мижозга ҳақиқатда буюртма етказиб берилганлигини текшириш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш учундир.
Бошқа хизматлар учун тўланган тўловлар сингари Ҳужжатлар тендери орқали ишлаб топилган тўловлар билан "To'lovlar va tushumlar" саҳифасида танишингиз мумкин.
Бирор ҳолат тушунарсиз бўлса, ҳар қандай таклиф, эътирозларингиз бўлса ёки шунчаки "Салом, ишлар қалай?" демоқчи бўлсангиз телеграмдаги https://t.me/yuridikuzbot орқали боғланишингиз мумкин.