Юридик аризалар билан ишлаш
Аризалар билан ишлаш адвокатлар/юристларга доимий ва барқарор мижозлар оқимини таъминлайди. Янги мижозлар базасини яратишда yuridik.uz Сизга ишончли ҳамкор!
Ариза (юридик ариза - legal lead) - бу потенциал мижознинг алоқа маълумотлари билан бирга уни қийнаётган ҳуқуқий савол ёки муаммо. Аризани сотиб олиб, шу мижозга ўз хизматингизни таклиф қилишингиз мумкин. Аризани порталда рўйхатдан ўтган ва олий юридик маълумоти тасдиқланган ҳар қандай юрист сотиб олиши мумкин.
Нима учун аризани сотиб олиш керак?
Ҳар қандай бизнесда асосий муаммо - мижоз топиш. Юридик хизмат ҳам мустасно эмас. Корхона, адвокатура очиш муаммо эмас. Аммо муваффақиятли фаолият кўрсатиш учун доимий мижозлар оқими керак. Реклама орқали қанча мижоз сизга мурожаат қилиши мавҳум (реклама бутунлай самарасиз бўлиши ҳам мумкин), юридик ариза эса сизга ортиқча харажат қилмасдан тайёр мижоз ҳақида маълумотни тақдим этади. Ҳар бир ариза - сизнинг пуллик хизматингиздан фойдаланиши мумкин бўлган потенциал мижоздир. Қанча кўп ариза сотиб олсангиз кўпроқ мижозларни жалб қилиш эҳтимоли шунчалик юқори бўлади. Сотиб олинган ариза фақат сизда мавжуд бўлади. Бошқа юрист/адвокат бу аризани олаолмайди.
Ариза мижоз буюртма беришини кафолатлайдими?
Ҳар бир ҳолатга аниқ фикр билдираолмаймиз. Мижознинг пуллик шартнома тузиш эҳтимоллиги - 30-35%. Мижознинг шартнома тузиши Сизга ёки мижоз билан гаплашадиган ходимингизга боғлиқ. Телефонда қанчалик сифатли тушунтириш берилса эҳтимоллик шунча юқори бўлади.
Мижоз билан қандай ишлаш керак?
Саволни ўқиб чиқасиз, Савол мазмунига кўра, Мижозга адвокат керак ёки керакмаслигини ўз тажрибангиздан келиб чиқиб аниқлайсиз.
Аризани олганингиздан сўнг, мижозга имкон қадар тезроқ қўнғироқ қилинг. Акс ҳолда мижоз кутмайди, бошқа компанияга сўров юбориши мумкин.
Қайта қўнғироқ қилганингизда, мижозга унинг муаммоси бўйича қисқача дастлабки маслаҳат беришингиз керак. Консултация шундай ўтказилиши керакки, мижозда пуллик хизматлар (тўлиқ консултация, ҳужжатларни тайёрлаш ва ҳ.к.) учун сиз билан боғланиш истаги пайдо бўлсин ва сизнинг офисингизга келсин.
Бошқача қилиб айтганда, сиз "тайёр мижоз" оласиз, аммо уни "ушлаб қолиш" ўзингизга боғлиқ. Дастабки бепул маслаҳат қанчалик сифатли кўрсатилса, бу мижозни пуллик юридик хизматларни сотиб олишга ундайди.
Кўрсатмалар:
"Бош саҳифа > Аризалар" саҳифаси орқали мос келадиган аризалар топиш мумкин:
- Ҳудуд бўйича филтр
- Соҳалар бўйича филтр
- Аввал сотиб олинган аризалар
- Ҳудуд ва соҳаси сизга мос тушадиган аризалар
- Аризани сотиб олиш
Тавсия: ўз ҳудудингиздан бўлган Мижозларни кўпроқ кузатиб боринг.
Бирор ҳолат тушунарсиз бўлса, ҳар қандай таклиф, эътирозларингиз бўлса ёки шунчаки "Салом, ишлар қалай?" демоқчи бўлсангиз телеграмдаги https://t.me/yuridikuzbot ёки support@yuridik.uz орқали боғланишингиз мумкин.