Юрист / Адвокат сифатида рўйхатдан ўтиш
yuridik.uz сайтида юрист / адвокат сифатида муваффақиятли рўйхатдан ўтиш учун қуйидагилар кетма-кетликда бажарилиши керак:
1. Сайтнинг юқори ўнг бурчагида жойлашган "Кириш / Рўйхатдан ўтиш" ҳаволани босинг:
2. Шундан сўнг ягона кириш ва рўйхатдан ўтиш саҳифаси очилади. Бу ерда рақамингизни киритинг. Рақам худди қуйидаги форматда киритилиши керак. Рақамни киритгач, "Давом этиш" тугмасини босинг. Сўнг тизим ушбу рақам аввал сайтда рўйхатдан ўтган ёки ўтмаганини текширади. Агар аввал рўйхатдан ўтмаган бўлсангиз "Рўйхатдан ўтиш" саҳифасини очади. Аксинча бўлса (аввал рўйхатдан ўтган бўлсангиз) "Кириш" саҳифаси очилади:
Агар сиз аввал рўйхатдан ўтган бўлсангиз, аммо паролни унутган ёки билмасангиз исталган вақтда "Паролни унутдингизми?" ҳаволасини босиб янги парол ўрнатишингиз мумкин
3. Рўйхатдан ўтиш саҳифасида сўралган маълумотларни тўлдиринг.
БУ МУҲИМ! Рўйхатдан ўтиш ойнасида "Юрист" бўлимини танланг. Жуда кўпчилик адашиб мижоз сифатида рўйхатдан ўтиб қўйишади.
Барча бўлимларни тўлдириб бўлгач, "Давом этиш" тугмасини босинг.
4. Кейинги саҳифада олий юридик маълумотингизни тасдиқлаш учун саволлар сўралади. Уларни тўлдиринг
5. Юқоридаги маълумотларни тўлдириб, "Давом этиш"ни босгандан сўнг телефонингизга тасдиқлаш учун код юқорилади. Ана шу кодни ҳосил бўлган саҳифада киритинг ва яна "Давом этиш" тугмасини босинг.
6. Янги парол ўрнатинг. Паролни тўғри киритганингизга ишонч ҳосил қилиш 2 марта киритишингиз керак.
Табриклаймиз, сиз юрист сифатида рўйхатдан ўтишни якунладингиз. Аммо ҳали сизда консулатция бериш, каталогда кўриниш имкониятлари мавжуд эмас. Бунинг учун қўшимча маълумотларни тўлдиришингиз керак.
7. Дастлаб "Умумий маълумотлар"ни тўлдиринг. Умумий маълумотлар расм, қисқа маълумотнома, хизмат телефонингиз, ишхонангиз манзили каби малумотларни англатади. Агар юқоридаги қадамларни тўғри бажарган бўлсангиз сайтнинг юқори ўнг бурчагида исмингиз акс этган меню мавжуд, ана шу ердан "Менинг профилим"ни танланг.
Сўнг турли бўлимлардан иборат "Менинг профилим" саҳифаси пайдо бўлади.
8. Дастлаб "умумий маълумотлар"ни тўлдирамиз, бунинг учун бўлим номининг ўнг томонида жойлашган "Таҳрирлаш" тугмасини босинг.
Сўралган барча маълумотларни тўлдиринг. Қуйидаги 1-рақами белгиланган жойда расмингизни юклайсиз. Барча маълумотлар тўлдирилгач, "Сақлаш" тугмасини босинг.
Фотосуръат қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
- суръатда якка ўзингиз бўлишингиз (бошқа одамлар, ҳайвонлар, турли буюмларсиз);
- юзингиз аниқ акс этган бўлиши;
- расмий услубга хослик;
- қуёш нуридан сақловчи кўзойнаклар таъқиқланади;
- яхши сифатли бўлиши
9. Кейинги қадам Таълим ва адвокатлик лицензияси билан боғлиқ маълумотларни тўлдириш. Yuridik.uz'да юрист сифатида фаолият кўрсатиш учун фақат олий юридик маълумот етарли, аммо адвокатлик учун ҳам олий юридик маълумот ҳам адвокатлик лицензиясининг мавжудлиги талаб қилинади. Таълим ва лицензия маълумотларини тўлдириш учун бўлимнинг "Таҳрирлаш" тугмасини босинг.
Ҳосил бўлган саҳифага диплом ва лицезнияни юклашингиз керак(агар бўлса). Диплом ва лицензия расм ёки пдф шаклида юкланиши мумкин.
БУ МУҲИМ! Диплом ва лицензия юкланиши жуда муҳим. Ҳар иккала ҳужжат сайт маъмурияти томонидан текширилиб тасдиқланади. Ушбу ҳужжатлар фақатгина маълумотни тасдиқлаш учун фойдаланилади. Бошқа ҳеч қандай мақсадларда фойдаланилмайди.
Барчасини тўлдириб, "сақлаш"ни босгандан сўнг, юкланган диплом ва лицензия олдида соат белгиси кўринади. Бу ҳужжатлар тасдиқлаш учун юборилганини англатади.
Шундан сўнг бошқа бўлимлар: "Хизматлар", "Иш тажрибаси"ни юқоридагиларга қиёсан тўлдиринг. Унутманг, маълумотларингизни қанча батафсил тўлдирсангиз, қидирув тизими ва рейтингда олдингиз рўйхатда кўринасиз.
Барча маълумотларни тўлдирганингиздан сўнг, сайт маъмурияти кўриб чиқиб, ҳисобингизни фаоллаштиради. Ўртача 24 соат ичида маълумотлар кўриб чиқилади. Агар бирор хатолик мавжуд бўлса, сайт ходимларидан бири рўйхатдан ўтган рақамингиз орқали боғланади. Ҳисобингиз тасдиқлангач, барчаси тўғри ишлаётганига ишонч ҳосил қилиш учун бирор саволга жавоб беринг.
Ушбу видео лойиҳа ҳақида батафсил тушунтириш берилган:
Агар саволларингиз бўлса ёки бирор муаммога дуч келсангиз support@yuridik.uz эмаилига ёки телеграмдаги @yuridikuzbot аккаунтига ёзишингиз мумкин.