August 21, 2019

Замонавий адвокатлик сари

Ахборот технологиялари ҳар бир соҳага кириб бормоқда. Юридик хизмат кўрсатиш бозори ҳам мустасно эмас. Фаолиятингизни замонавийлаштиришга ёрдам бериш учун Yuridik.uz лойиҳасини ишлаб чиқдик.

Yuridik.uz - мижозлар ва адвокатларга юридик хизматларни онлайн кўрсатиш имкониятини бертадиган платформа. Биз 3 йил давомида 3 марта wебсайтимизни қайтадан ишлаб чиқдик, хатолардан ўргандек, сўровномалар ўтказдик, синаб кўрдик: юзлаб савол-жавоблар, тўловлар, минглаб фойдаланувчилар ... - ва ҳали ҳам фаолиятимизни такомиллаштириш устида ишлаяпмиз.

Адвокатлар учун қандай имкониятлар бор?

1. Пулли саволларга жавоб бериш

Пулли саволларга жавоб берганингизда мижоз томонидан тўланган пулнинг 70% адвокат(ларга) гонорар сифатида берилади. Шунингдек, савол эгаси сизга мижоз сифатида мурожаат қилиш эҳтимоллигини оширади

2. Бепул саволларга жавоб бериш орқали тажриба тўплаш, репутацияни ошириш

Барча саволлар туридан қатъи назар мижоз томонидан баҳоланади. Саволларга жавоб бериш орқали ўзингизни кўрпоқ мижозларга танитасиз. Бундан ташқари мижоз саҳифангизда фикр қолдириши мумкин. Бу фикр эса саҳифангиз ташриф буюрувчиларида сизга нисбатан ижобий таассурот қолдиради.

3. Телефон консултация

Ўзингиз биладаигн масала юзасидан мижозларга телефонда 15, 30 ёки 60 дақиқа давомида консулатсия бериб, қўшимча даромад олишингиз мумкин.

4. Ҳужжатлар тайёрлаш

Мижозлар томонидан юридик ҳужжат тайёрлаш бўйича тендерда қатнашиб, ҳужжат тайёрлаш орқали қўшимча даромад ишлаш мумкин.

5. Оммавий саҳифа орқали жамоатчиликка танитиш *

Ҳар адвокат учун алоҳида оммавий саҳифа яратилган бўлиб, бу саҳифада адвокатлик фаолиятига алоқадор барча маълумотлар жамланган (манзил, таълим, расмий адвокат белгиси, мижозлар фикрлари, қилинган ишлар, жавоб берилган саволлар ва ҳкз). Бундай саҳифанинг мавжуд бўлиши сизни шахсий сайт тайёрлаш муаммосидан қутқаради. Шунингдек, реклама қилиш, саҳифани оммалаштириш ҳам бизнинг зиммамизда. Саҳифа визиткада қўшиш учун ҳам жуда қулай. Масалан, ҳттпс://юридик.уз/шерматов

6. Премиум аъзолик *

Юридик.узга юрист/адвокат премиум аъзо бўлиш орқали қўшимча афзалликларга эга бўлиш мумкин. (Савол берган мижоз алоқа маълумотлари, саҳифани кўпроқ кўрсатиш, мижозлар оқими ва ҳкз)

7. Офлайн мижоз жалб қилиш хизматлари

Фақат адвокатлар учун махсус хизмат. Юридик.уз билан сайт фаолиятидан ташқари шартнома имзолаш орқали ўзингиз тажрибали бўлган йўналишда мижозлар топишингиз мумкин. Хизмат пулли.

8. Чат орқали шахсий консултация *

Мижозлар сизга чат орқали боғланишлари мумкин. Чатда "Ҳужжат таййролаб бериш" ёки "Консултация" хизматини пулли шаклда кўрсатишингиз мумкин.

9. Мижоз алоқа маълумотларини олиш *

Бирор савол эгасига ўзингизнинг адвокатлик хизматларингизни тақдим этмоқчи бўлсангиз, мижознинг рақамини олишингиз мумкин. Хизмат пулли.

10. Офлайн хизматлар *

Фақат адвокатлар учун махсус хизмат. Агар шахсий консултасия натижасида офлайн хизматга эҳтиёж бўлса (судда иштирок этиш, вакиллик қилиш) Сиз чатда мижозга "Контактларни узатиш" тугмаси ёрдамида боғланиш маълумотларингизни беришингиз мумкин. Агар мижоз охир-оқибат сизнинг маълумотингизга кўра хизмат учун ҳақ тўласа, сиз хизмат учун комиссия тўлашингиз керак бўлади. Ушбу хизмат учун комиссия тўлови адвокатлик тузилмаси ва Юридик.уз ўртасида тузиладиган қўшимча шартнома билан белгиланади.

11. Юридик ёрдам йўналишида мақолалар чоп этиш

Муҳим мавзуда мақола чоп этиш орқали шу мақолани ўқиган мижоз мақола муаллифи бўлган адвокат хизматидан фойдаланиш эҳтимолиги юқори. Ҳар бир мақолада муаллиф номи тўлиқ сақланади. Муаллиф номида адвокат саҳифасига олиб борувчи махсус ҳавола қўйилади. (қайси мақолани чоп этиш ёки этмаслик юзасидан Юридик.уз таҳририяти изоҳсиз мустақил қарор қабул қилинади. Таҳририят чоп этиш рад этилганлиги сабабини айтиш мажбуриятини олмайди)

Агар қизиққан бўлсангиз ушбу саҳифада рўйхатдан ўтиш тартиби тушунтирилган:

https://lp.yuridik.uz/sign-up

Ушбу видео эса лойиҳа ҳақида батафсил тушунтириш берилган:

https://youtu.be/KK1KVvd6cX4

Бирор ҳолат тушунарсиз бўлса, ҳар қандай таклиф, эътирозларингиз бўлса ёки шунчаки "Салом, ишлар қалай?" демоқчи бўлсангиз телеграмдаги https://t.me/yuridikuzbot ёки support@yuridik.uz орқали боғланишингиз мумкин.

Ҳамкорлигингиз учун раҳмат!