Qo'llanmalar
March 12, 2021

Yuridik.uz сайтида қандай рўйхатдан ўтилади?

Ushbu qo'llanma eskirgan. Ro'yxatdan o'tish bo'yicha ushbu https://lp.yuridik.uz/sign-up qo'llanmadan foydalaning

Сиз yuridik.uz сайти ўз ҳуқуқий касбий фаолиятингиз ривожланиши ва маваффаққиятида ёрдамчи, кўмакчи эканлигини биласиз ва ишонасиз. Хўш, қандай қилиб, Сайтдан рўйхатдан ўтасиз ва фаолият юритасиз!?

1-босқич

Аввало, Интернетга yuridik.uz доменини киритасиз.Браузерда қуйидаги ойна пайдо бўлади:

Ушбу ойнадан “Kirish” бўлимини танлайсиз. Ва сизда ҳосил бўлади:

Ҳосил бўлган ойнага телефон рақамингиз киритасиз (Унутманг! Ушбу рақамингиз сизни идентификация қилиш мақсадида фойдаланилади. Мижозларга рақамингиз тарқатилмайди ва сайт маъмуриятигина кўринади):

Ва “Кириш” тугмасини босасиз. Шунда тудандаги ойна ҳосил бўлади:

Юқоридаги ойнага “Юрист” тугмасини босасиз ва тегишли маълумотларингизни киритасиз (Исм, фамилия, почта, тил, регион) ва телефонингизга келган СМС кодни киритасиз:

Киритиб бўлиб, “Кириш” тугмасини босасиз ва Сиз рўйхатдан ўтишнинг 1-босқичини якунлайсиз. “Кириш” тугмасини босганингиздан сўнг Сизда қуйидаги ойна ҳосил бўлади.

Кўрганингиздек, дастлабки, “Кириш” сўзи ўрнида Сизнинг исмингиз (Абдуллоҳ) пайдо бўлди.

2-босқич

Энди Сиз ўз саҳифангизни бойитасиз (Эслатма: Мазкур САҲИФА Сиз учун ташриф қоғози ҳисобланади ва визиткингизда фойдаланиш мумкин). Масалан, https://yuridik.uz/lawyer/129/sotvoldiyev

Исмингиз устига курсорни олиб борасиз, боасасиз, “Менинг саҳифам”ни танлайсиз:

Қуйидаги ойна ҳосил бўлди:

Юқоридаги ойнадан “Созлаш” ни танлайсиз ва қуйидаги ойнага дуч келасиз:

Ойнада ўзингизга оид бўлган маълумотларни тўлдирасиз:

1. Суратингизни эътибор билан танланг. Суратингиз ташқи томондан Сиз ҳақингизда дастлабки таассурот қолдирувчидир.

Cуратингиз якка, аниқ, расмий, сифатли бўлиши лозим.

Мазкур маълумотларни қанчалик тўғри ва батафсил кўрсатсангиз, фойдаланувчиларга шунчалик кўпроқ таниласиз ва ишончга эга бўласиз.

Маълумотларни тўлдириб бўлгач “Сақлаш” тугмасини босиб, сақлайсиз. Шу тариқа, Сизда тахминий қуйидаги Саҳифа шаклланади:

Агар сиз АДВОКАТ бўлсангиз)))

Агар Сиз адвокат бўлсангиз, яна давом этасиз ва мана шу ердан Адвокатликка сўровнома жўнатасиз (қуйидаги ойна ҳосил бўлади):

Адвокатлик мақомингиз билан боғлиқ маълумотларни тўлдирасиз ва “Жўнатиш” тугмасини босасиз. Бунда барча маълумотларни аниқ ва тўлиқ тўлдиришингиз шарт. Шу тариқа сизнинг сўровингиз Сайт модераторига келиб тушади. Модератор томонидан тасдиқлангач, Сиз Yuridik.uz сайтида Адвокат сифатида рўйхатдан ўтасиз.

ТАБРИКЛАЙМИЗ!

Адвокатлар учун қандай имкониятлар бор?

1. Пулли саволларга жавоб бериш

Пулли саволларга жавоб берганингизда мижоз томонидан тўланган пулнинг 70% адвокат(ларга) гонорар сифатида берилади. Шунингдек, савол эгаси сизга мижоз сифатида мурожаат қилиш эҳтимоллигини оширади

2. Бепул саволларга жавоб бериш орқали тажриба тўплаш, репутацияни ошириш

Барча саволлар туридан қатъи назар мижоз томонидан баҳоланади. Саволларга жавоб бериш орқали ўзингизни кўрпоқ мижозларга танитасиз. Бундан ташқари мижоз саҳифангизда фикр қолдириши мумкин. Бу фикр эса саҳифангиз ташриф буюрувчиларида сизга нисбатан ижобий таассурот қолдиради.

3. Телефон консулация

Ўзингиз биладаигн масала юзасидан мижозларга телефонда 15, 30 ёки 60 дақиқа давомида консулация бериб, қўшимча даромад олишингиз мумкин.

4. Ҳужжатлар тайёрлаш

Мижозлар томонидан юридик ҳужжат тайёрлаш бўйича тендерда қатнашиб, ҳужжат тайёрлаш орқали қўшимча даромад ишлаш мумкин.

5. Оммавий саҳифа орқали жамоатчиликка танитиш *

Ҳар адвокат учун алоҳида оммавий саҳифа яратилган бўлиб, бу саҳифада адвокатлик фаолиятига алоқадор барча маълумотлар жамланган (манзил, таълим, расмий адвокат белгиси, мижозлар фикрлари, қилинган ишлар, жавоб берилган саволлар ва ҳкз). Бундай саҳифанинг мавжуд бўлиши сизни шахсий сайт тайёрлаш муаммосидан қутқаради. Шунингдек, реклама қилиш, саҳифани оммалаштириш ҳам бизнинг зиммамизда. Саҳифа визиткада қўшиш учун ҳам жуда қулай. Масалан, ҳттпс://юридик.уз/шерматов

6. Премиум аъзолик *

Юридик.узга юрист/адвокат премиум аъзо бўлиш орқали қўшимча афзалликларга эга бўлиш мумкин. (Савол берган мижоз алоқа маълумотлари, саҳифани кўпроқ кўрсатиш, мижозлар оқими ва ҳкз)

7. Офлайн мижоз жалб қилиш хизматлари

Фақат адвокатлар учун махсус хизмат. Юридик.уз билан сайт фаолиятидан ташқари шартнома имзолаш орқали ўзингиз тажрибали бўлган йўналишда мижозлар топишингиз мумкин. Хизмат пулли.

8. Чат орқали шахсий консультация *

Мижозлар сизга чат орқали боғланишлари мумкин. Чатда "Ҳужжат таййролаб бериш" ёки "Консультация" хизматини пулли шаклда кўрсатишингиз мумкин.

9. Мижоз алоқа маълумотларини олиш *

Бирор савол эгасига ўзингизнинг адвокатлик хизматларингизни тақдим этмоқчи бўлсангиз, мижознинг рақамини олишингиз мумкин. Хизмат пулли.

10. Офлайн хизматлар *

Фақат адвокатлар учун махсус хизмат. Агар шахсий консултасия натижасида офлайн хизматга эҳтиёж бўлса (судда иштирок этиш, вакиллик қилиш) Сиз чатда мижозга "Контактларни узатиш" тугмаси ёрдамида боғланиш маълумотларингизни беришингиз мумкин. Агар мижоз охир-оқибат сизнинг маълумотингизга кўра хизмат учун ҳақ тўласа, сиз хизмат учун комиссия тўлашингиз керак бўлади. Ушбу хизмат учун комиссия тўлови адвокатлик тузилмаси ва Юридик.уз ўртасида тузиладиган қўшимча шартнома билан белгиланади.

11. Юридик ёрдам йўналишида мақолалар чоп этиш

Муҳим мавзуда мақола чоп этиш орқали шу мақолани ўқиган мижоз мақола муаллифи бўлган адвокат хизматидан фойдаланиш эҳтимолиги юқори. Ҳар бир мақолада муаллиф номи тўлиқ сақланади. Муаллиф номида адвокат саҳифасига олиб борувчи махсус ҳавола қўйилади. (қайси мақолани чоп этиш ёки этмаслик юзасидан Юридик.уз таҳририяти изоҳсиз мустақил қарор қабул қилинади. Таҳририят чоп этиш рад этилганлиги сабабини айтиш мажбуриятини олмайди)