Qo'llanmalar
July 3, 2021

Юридик ариза (Мижоз ҳақида маълумот) сотиб олиш

Ushbu qo'llanma eskirgan. Yuridik arizalar bilan ishlash bo'yicha ushbu https://lp.yuridik.uz/lawyer-legal-leads qo'llanmadan foydalaning

Эндиликда Сиз Сайтга савол билан мурожаат қилган Мижознинг маълумотини (юридик ариза)– телефон рақамини сотиб олишингиз мумкин.

Юридик ариза нима?

Юридик ариза - бу потенциал мижознинг алоқа маълумоти (телефон рақами) билан биргаликда шу шахсга оид ҳуқуқий савол ёки муаммо. Юридик аризани порталда рўйхатдан ўтган ҳар қандай адвокат сотиб олиши мумкин.

Нима учун юридик аризани сотиб олиш керак?

Yuridik.uz сайти орқали юридик аризаларни (потенциал мижоз маълумотини) сотиб олиш мижозлар сони ҳамда даромадни оширишнинг тўғри йўлидир.
Реклама орқали қанча мижоз сизга мурожаат қилиши мавҳум (реклама бутунлай самарасиз бўлиши ҳам мумкин), юридик ариза эса сизга ортиқча харажат қилмасдан тайёр мижоз ҳақида маълумотни тақдим этади.

Бунда Сиз ўзингиз учун потенциал клиент бўлиши мумкин бўлган Мижоз берган саволнинг ўзида унинг телефон рақамини сотиб оласиз!

Хизмат нархи - 15 000 сўм

Қандай қилиб?

1. Саволни ўқиб чиқасиз, Савол мазмунига кўра, Мижозга адвокат керак ёки керакмаслигини ўз тажрибангиздан келиб чиқиб аниқлайсиз. Бу имконият Пулли саволда ҳам, Бепул саволда ҳам бор.

2. Агар Мижозга адвокат керак деб ҳисобласангиз, Савол остида турган “Контактни сотиб олиш” тугмасини босасиз.

3. Шундан сўнг Пластик картангиз рақамини киритасиз ва 15 000 сўм ўтказиб, рақамни сотиб оласиз. Пластик карта олдин киритилган бўлса, ўшандан, бўлмаса, янги қўшиш орқали тўлайсиз.

4. Чегирма! Саволга ўзингиз бевосита жавоб берсангиз, 15 000 эмас, 10 000 сўм тўлайсиз.

5. Мижоз билан Yuridik.uz номидан боғланинг ва у билан шартнома имзоланг.

Албатта, бу замонавий ишлаш форматини истайдиганлар учун фойдали имконият.

Этибор беринг!

Тавсия: ўз ҳудудингиздан бўлган Мижозларни кўпроқ кузатиб боринг.

Бирор ҳолат тушунарсиз бўлса, ҳар қандай таклиф, эътирозларингиз бўлса ёки шунчаки "Салом, ишлар қалай?" демоқчи бўлсангиз телеграмдаги https://t.me/yuridikuzbot орқали ёки 90 972 40 72 рақамига боғланишингиз мумкин.

Ҳамкорлигингиз учун раҳмат!